Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туркманистон билан дуранг ўйнади

11:24 12 Апрель 2026 Спорт
329 0

Кеча, 11 апрель куни Ўзбекистон миллий футбол маркази мезбонлиги остида ўтаётган 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги КАФА кубоги мусобақасининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон У-16 терма жамоаси Туркманистон ўсмирлари билан куч синашди.

Учрашув 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ўзбекистон ўсмирларининг голларига Дониёр Ўктамов, Яхёбек Насруллоев ва Санжарбек Аминов муаллифлик қилди.

Мазкур натижадан сўнг, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси умумий ҳисобда 7 очко жамғарган ҳолда мусобақанинг иккинчи ўрнига тушиб қолди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақадаги сўнгги ўйинини 13 апрель куни ўтказади. Ушбу баҳсда Айдер Курбаев бошқарувидаги жамоага Тожикистон U-16 терма жамоаси рақиблик қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер