Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги рақибларини билиб олди

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларининг футбол мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақанинг B гуруҳидан жой олди. Равшан Ҳайдаров шогирдларига гуруҳ босқичида Таиланд Бангладеш ва Қатар терма жамоалари рақиблик қиладиган бўлди.

Жами бўлиб, Осиё ўйинларида 24та терма жамоа иштирок этади. Терма жамоалар олтита гуруҳга бўлинишган. Жамоалар таркиби 23 ёшгача бўлган футболчилар ва яна қўшимча, уч нафар 23 ёшдан катта бўлган футболчилардан иборат бўлиши мумкин. Қуйида қуръа натижалари билан тўлиқ танишиб олишингиз мумкин.
Маълумот учун, Осиё ўйинлари Ўзбекистон терма жамоаси шу кунга қадар бош совринини қўлга киритган ягона расмий турнир саналади. 1994 йилда Хиросимада ўтган мусобақада Рустам Акрамов бошчилигидаги жамоа Хитойни финалда 4:2 ҳисобида енгиб чемпион бўлган. Ўша вақтларда мусобақада 23 ёшгача чегараси мавжуд эмасди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг