Ўзбекистон Маданият вазирлиги тизимида молиявий қонунбузарликлар аниқланди
Маданият вазирлиги тизимида ўтказилган 15 та ички аудит ва молиявий текширишлар давомида 3 миллиард сўмдан ортиқ камомад аниқланган.
Маълумотларга кўра, 3 миллиард 859 миллион 396 минг сўмлик камомад, ортиқча ва асоссиз тўловлар аниқланган:
Ўзбекистон давлат консерваторияси – 2 миллиард 227 миллион 980,9 минг сўм;
«Гулистон» журнали таҳририяти – 22 миллион 766,9 минг сўм;
«Мозийдан садо» журнали таҳририяти – 37 миллион 942,6 минг сўм;
«Театр» журнали таҳририяти – 18 миллион 273,9 минг сўм;
Миллий академик драма театри – 3 млн 647,6 минг сўм;
Муқумий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали драма театри – 38 млн 939,6 минг сўм;
Ахборот ва компьютер технологиялари маркази – 186,0 минг сўм;
«Бахши» Республика санъат маркази – 183 миллион 640,7 минг сўм;
Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси – 79 млн 463,5 минг сўм;
Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш республика услубий маркази – 91 млн 172,3 минг сўм;
Маданият вазирлиги Тошкент шаҳар бош бошқармаси тасарруфидаги 3-сон муассаса – 3 млн 856,1 минг сўм;
Маданият вазирлиги Тошкент шаҳар бош бошқармаси тасарруфидаги 5-сон муассаса – 2 млн 983,6,1 минг сўм;
Маданият вазирлиги Тошкент шаҳар бош бошқармаси тасарруфидаги 16-сон муассаса – 20 миллион 831,8 минг сўм;
Маданият вазирлиги Тошкент шаҳар бош бошқармаси тасарруфидаги 6-сон муассаса – 646 миллион 626,6 минг сўм;
«Бинолардан фойдаланиш ва таъмирлаш дирекцияси» давлат унитар корхонаси – 182 млн 982,9 минг сўм.
Қайд этилишича, ўтказилган ички аудит фаолияти бўйича тузилган маълумотномалар 6 та ҳолатда ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг