Ўзбекистон-Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий қилинди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазир ўз саҳифасида маълум қилди.
Ташқи ишлар вазирлари фуқароларга икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи битимни имзолади.
“Бу ҳужжат алоқаларимизни янада фаоллаштириш, савдо айланмасини ошириш ва халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир”, дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг