Ўзбекистон иқтисодиётида I ярим йилликда қандай кўрсаткичларга эришилди?

17:34 03 Август 2021 Иқтисодиёт
939 0

Президент раислигидаги ўтказилаётган йиғилишида қайд этилган кўрсаткичлар ҳақида тўхталиб ўтилди, деб хабар берди "Халқ сўзи" мухбири.

Қайд этилишича, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республикада жами 14,7 фоизга ошган.

Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида биринчи ярим йилликда прогнозга нисбатан 2,5 баробар кўп ёки 5 минг 246 та лойиҳа амалга оширилган.

Ҳисобот даврида мамлакатда жами 53 минг янги кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, ўтган йилга нисбатан 14 фоизга ошган.

Жорий йил биринчи ярим йилликда эса 190 минг гектар қўшимча ер майдонлари ўзлаштирилди.

2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан хизматлар кўрсатиш ҳажми 18,3 фоизга ошди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер