Ўзбекистон илк бора Халқаро таққослашлар дастурида расман иштирок этмоқда
2021 ва 2023 йиллар давомида ҳисоб-китоблар учун зарур бўлган нархлар тўғрисидаги статистика маълумотлари шакллантирилди ва дастурнинг минтақавий координаторига тақдим этилди.
Халқаро таққослашлар дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг статистика соҳаси бўйича энг кенг қамровли ва муҳим глобал дастури ҳисобланади.
Халқаро таққослаш дастури – дунёнинг деярли барча давлатлари статистика идоралари иштирок этадиган халқаро статистик дастур бўлиб, унинг доирасида валюталар харид қобилияти паритети, ялпи ички маҳсулот ва унинг таркибий қисмларини халқаро даражада ва мамлакатлараро таққослаш ишлари амалга оширилади.
Дастур глобал миқёсда ҳар 3 йилда бир маротаба амалга оширилади. Шу билан бирга, дастурнинг 2021 йилги глобал босқичи натижалари 2024 йилда эълон қилиниши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, дастур натижалари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Статистика кенгаши томонидан эълон қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг