Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

17:29 04 Октябр 2024 Жамият
402 0

Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 26-31 даражани ташкил этади, жанубда баъзи жойларда 33 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари эса Республиканинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

6 октябрда республиканинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларига туман тушиши мумкин. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, республика бўйича 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 5 октябрда 12-17 даражани, 6-октабрда 10-15 даражани ташкил этади, кундуз кунлари 20-25 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида 4-октабрда кечқурун бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади, кечга томон 11-13 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-30 даража бўлади.

5-6 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 5 октябрда кечаси 15-17, кундузи 22-24, 6 октябрда кечаси 12-14, кундузи 20-22 даража бўлади. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер