Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила қайд этилди

08:01 16 Июнь 2020 Жамият
1171 0

16 июнь куни Тошкент вақти билан 06:30 да Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазият вазирлиги хабар берди.

Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, зилзила ўчоғи Тожикистонда, Тошкентгача масофа 457 км жанубий-шарқий йўналишда жойлашган бўлиб, магнитуда — 5,5, чуқурлик — 112 км.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 457 км, 2 балл.

Наманган : 353 км, 3 балл.

Андижон : 326 км, 3 балл.

Фарғона : 284 км, 3 балл.

Гулистон : 414 км, 3 балл.

Жиззах : 452 км, 2 балл.

Самарқанд : 495 км, 2 балл.

Бухоро : 705 км, 2 балл.

Термиз : 438 км, 2 балл.

Қарши : 568 км, 2 балл.

Навоий : 638 км, 2 балл.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер