«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида парвозларни қайта тикламоқда
Архив сурат
Парвозлар ҳафтасига 2 марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Тошкент — Қарши — Тошкент йўналиши бўйича рейслар 2 ноябрдан қайта тикланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ томонидан маълум қилинди.
Тошкентдан жўнаб кетиш вақти — 19:00, Қаршига бориш вақти — 20:00;
Қаршидан қайтиш вақти — 20:40, Тошкентга етиб келиш вақти — 21:40.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, "Uzbekistan Airways Sales" филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олишингиз мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг