Ўзбекистон фуқароси Истанбулдаги ЙТҲда вафот этди
Фото: www.google.com
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 21 февраль куни шаҳар кўчаларидан бирида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси М.К. вафот этди.
“Бош консулхона зарурат туғилганда ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун ватанга юборишда унинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларда ёрдам бериш учун вазиятни назоратга олган”,- дейилади ТИВ матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча икки нафар Ўзбекистон фуқароси Россияда вафот этгани хабар қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг