Ўзбекистон-Эрон: Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

12:00 20 Июль 2023 Сиёсат
665 0

Жорий йилнинг 18 июль куни олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов “Mapna group” компания вакиллари билан учрашди.

MAPNA group — иссиқлик ва қайта тикланадиган электр станциялари, нефть ва газ, темир йўл транспорти ва бошқа саноат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, йирик ускуналар, жумладан, газ ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Эрон компаниялари гуруҳидир.

Эронлик инвесторларга маҳаллий ҳамкорларни аниқлашга ёрдам беришга келишилди. Компания вакиллари жорий йилнинг куз ойида ўтказиладиган анъанавий “Innoweek.Uz» инновацион ғоялар ҳафталиги таклиф қилинди.

Учрашув сўнггида Ўзбекистон ва Эроннинг инновация йўналишидаги ҳамкорлик юзасидан илиқ фикрлар билдирилиб, мазкур ишларни янги босқичга олиб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер