Ўзбекистон енгил атлетика федерациясига янги раис сайланди
Фото: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати
«Ўзбекнефтегаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон енгил атлетика федерациясига раис этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, «Ўзбекнефтегаз» АЖ Бошқарув раиси маслаҳатчиси, бошқарув аппарати раҳбари Камолиддин Усмонов федерация раисининг умумий ишлар бўйича биринчи ўринбосари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори Акбар Фозилов молиявий ишлар бўйича раис ўринбосари, Барселона-1992 Олимпия ўйинлари чемпиони ва федерациянинг аввалги раҳбари Андрей Абдувалиев эса спорт масалалари бўйича раис ўринбосари этиб сайланишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг