Ўзбекистон элчихонасида Жанубий Кореянинг Пёнтек шаҳри мери билан учрашув бўлиб ўтди

15:33 06 Ноябрь 2023 Сиёсат
236 0

Фото: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида Пёнтек шаҳри мери Жонг Жанг Сон бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Пёнтек шаҳрининг “Saemaul” уюшмаси томонидан Ўзбекистондаги этник корейс диаспорасига “Ханбок” миллий либослари ҳамда симсиз эшитиш воситаларини ҳадя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур кўмак Ўзбекистон Корейс маданият марказлари уюшмаси, Ўзбекистон ва Корея маданият ва санъат уйи, корейс тили ва маданияти ўқитилаётган олий таълим муассасалари ҳамда корейс миллатига мансуб ватандошларимиз орасида беғараз тарқатилади.

Шу билан бир қаторда, Жонг Жанг Сон Сирдарё вилоятининг Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги 12 та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида умумий қиймати 75 минг долларга тенг бўлган компьютер ва принтерлар жорий йил якунига қадар ўзбек томонига тақдим қилинишини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер