Ўзбекистон делегацияси Лондонда бўлиб ўтган Бутунжаҳон таълим форумида қатнашди

23:13 25 Май 2024 Жамият
631 0

Шу йил 19-22 май кунлари Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида Бутунжаҳон таълим форуми (Education World Forum) бўлиб ўтди.

Форум ишида Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.

20-Бутунжаҳон таълим форумида, шунингдек, 100 дан ортиқ давлатлардан вазирлар ва вазир ўринбосарлари, таълим хизматлари билан шуғулланувчи турли ташкилот ва нуфузли компаниялар вакиллари қатнашди.

Форумда дунёда таълим соҳасида амалга оширилаётган рақамли ислоҳотлар ва уларни янада жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси вакиллари форум дастуридан ўрин олган таълимнинг долзарб масалаларига бағишланган панель муҳокамаларда иштирок этиш баробарида турли давлатларнинг таълим компаниялари ва ташкилотлари раҳбарлари билан музокара ўтказдилар.

Бўлиб ўтган учрашувлар якунида «Pearson«, Портсмут университети, Норвич тил таълими институти, «QAA», «Cambridge University Press & Assessment», «AQA», «Times Higher Education», Вулверхемптон университети ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликка оид муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер