Ўзбекистон делегацияси Афғонистонда бўлди

13:56 31 Октябр 2023 Сиёсат
162 0

Қобулда ўтказилган учрашувларда “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш тармоғи қурилиши лойиҳасини амалга ошириш, Ўзбекистоннинг Қобул ва Мозори Шариф шаҳарларидаги савдо уйлари фаолиятини қайта тиклаш ва жонлантириш, Афғонистонда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ваколатхонасини очиш, шунингдек, халқаро юк ташиш, божхона назорати ҳамда фойдали қазилмали конларни ўрганиш ва ривожлантириш истиқболларига оид бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, икки мамлакатнинг давлат идоралари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида “B2B” ҳамда “G2B” форматидаги учрашувлар доирасида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, транспорт-логистика ва бошқа соҳаларда 1 млрд 185 млн сўмлик экспорт-импорт шартномалари ва битимлар имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер