Ўзбекистон бўйича масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 17 миллиондан ошди
2021 йилнинг биринчи ярмида банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси 1 128 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 55 фоизга ошган.
Республика бўйича масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 17 млн. дан ошиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 млн. кўпроқ мижозлар банк хизматларидан масофавий фойдаланмоқда.
Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони эса 12 298 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг 1 июль ҳолатига нисбатан 1 194 тага ёки 11 фоизга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг