«Ўзбекистон аёллари, бирлашайлик!»

16:31 03 Март 2022 Жамият
1126 0

Жорий йилнинг 1-2 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташаббуси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда биринчи республика хотин-қизлар форуми ташкил этилди.

«Ўзбекистон аёллари бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган форумда республика бўйича ички ишлар соҳасида хизмат қилувчи жами 200 нафар хотин-қизлар иштирок этишди. 

Ушбу форумни ташкил этишдан асосий мақсад ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларни билим савиясини, ташаббускорлиги, турли тадбирлар доирасида фаоллигини ошириш ҳамда интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, шунингдек, ҳудудлардан келган аёлларни соҳадаги муаммоларни тинглаб, келгуси иш фаолиятларида юқори натижага эришишлари учун режалар қилишдан иборатдир. 

Форумнинг илк кунида тегишли мутасаддилар, Ички ишлар вазирлиги фахрийлари мавзу юзасидан ўз фикрларини билдириб, ёш ходимларга тавсияларини беришди. 

Шунингдек, форум доирасида «Уч авлод учрашуви» ҳам бўлиб ўтди. 

Бундан ташқари, форум давомида ички ишлар органи тизимида хизмат қилаётган 52 нафар хотин-қизга моддий ёрдам бериш мақсадида фоизсиз қарзлар тақдим этилди. Шунингдек, тадбир доирасида тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг келгуси иш жараёнларида янада юқори натижаларга эришишлари учун уларга руҳ берадиган намунали ходималарнинг ҳаёт ва хизмат жараёнлари акс эттирилган видеолар ҳам намойиш қилинди.

Форумга ташриф буюрган парламент аъзолари, Мудофаа ва Адлия вазирликлари ҳамда Миллий гвардия сафларида хизмат қилаётган хотин-қизларимизга Ички ишлар вазирлигининг байрамона совғалари тақдим этилди. 

Форум давомида қатнашчилар Адиблар хиёбонига ташриф буюриб, садоқат ва вафо рамзи Зулфияхоним ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди. Шундан сўнг иштирокчилар учун Ўзбек мусиқали драма театрида «Айёргина аёлим» номли спектакль намойиш қилинди. 

Икки кун давом этган форум барчада катта таассуротлар қолдирди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер