Ўзбекистон 9 ойда 49 та давлатга қарийб 180 минг тонна узум экспорт қилган
Иллюстратив фото
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 49 та хорижий давлатларга қиймати 161 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 180 минг тонна узум экспорт қилган.
Узум экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 39,4 минг тоннага ошган.
Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилган давлатлар:
— Россия – 96,8 минг тонна;
— Қозоғистон – 37,8 минг тонна;
— Қирғиз Р. – 12,2 минг тонна;
— Хитой – 6,3 минг тонна;
— Туркия – 5 минг тонна;
— БАА – 3,8 минг тонна;
— Беларус – 2,8 минг тонна;
— Ироқ – 2 минг тонна;
— Озарбайжон – 1,8 минг тонна;
— Эрон – 1,8 минг тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг