Ўзбекистон 7 миллион долларлик бодом экспорт қилди
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 7,3 миллион АҚШ доллари қийматидаги 1195 тоннадан ортиқ бодом экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, бодомнинг 52 фоизи Қирғизистонга, 11 фоизи Германияга ва 9 фоизи Туркияга экспорт қилинган.
Шунингдек, жорий йилда бодомнинг экспорти Нидерландияга 5,4 баробарга, Испанияга 5 баробарга, Ҳиндистонга 2,5 баробарга ва Арманистонга 2 баробарга ортган.
Бундан ташқари, жорий йилдан илк бора юртимиздан Хитойга, Швейцарияга, Венгрия ва Францияга бодом экспорти йўлга қўйилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг