Ўзбекистон 3 ойда қанча хурмо экспорт қилди?
Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-март ойларида қиймати 1,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2 570,7 тонна хурмо экспорт қилган.
Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита хабарига кўра, 2025 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 1,3 минг тонна;
Россия – 940 тонна;
Қирғиз Р. – 189,4 тонна;
Туркманистон – 105,8 тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг