Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойидан бошлаб авиақатновлар харажатларидан бир қисмини қайтаради 

06:03 04 Август 2023 Жамият
523 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Унга кўра, туроператорлар ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига амалга оширилган чартер авиақатновлари бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 20 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 50 АҚШ доллари эквивалентида қоплаб берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер