“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви Раиси Пекинда бир қатор йирик компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказди

14:38 23 Январь 2024 Жамият
526 0

Ҳозирги кунда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви Раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги делегацияси Хитой Халқ Республикасининг пойтахти Пекин шаҳрида хизмат сафари доирасида мамлакатимиз гидроэнергетикасини янада ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳаларни хорижий ҳамкор ташкилотлар билан келишиш юзасидан учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, “China National Technical Import and Export Corporation” (CNTIC), нуфузли “Sinosure” суғурта компанияси, CITIC Банк ва Eksimbank раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган мулоқотларда томонлар ўзаро ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириш борасида манфаатли келишувларга эришди.

Жумладан, томонлар ўртасида “Катта Андижон каналида кичик ГЭСлар каскади қуриш” (Кугай-1 (6,3 МВт), Кугай-2 (3,1 МВт), Бешқўрғон ГЭС (2,6 МВт) лойиҳасини молиялаштириш бўйича музокаралар ўтказилди.

Масъул мутахассислар томонидан лойиҳанинг таркибий қисми тўлиқ изоҳланиб, икки томонлама молиявий, иқтисодий ва амалий-ижро йўналишидаги шартлар кўриб чиқилди.

Хизмат сафари доирасида режа асосидаги ҳамкорлик учрашувлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер