«Ўзбекгидроэнерго» 5 нафар талабани номдор стипендия билан тақдирлади

21:05 19 Май 2021 Иқтисодиёт
979 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига мувофиқ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг иқтидорли талабалари учун «Ўзбекгидроэнерго» АЖ нинг номдор стипендиясини тўлаш тизими жорий этилди.

Ташкилот ахборот хизмати хабарига кўра, номдор стипендияга танлов жараёнлари очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил қилинди.

Бугун, 19 май куни ТИҚХММИ мажлислар залида ўтказилган навбатдаги танловда муносиб иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 5 нафар иқтидорли талабани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида танловда ғолиб деб топилган иқтидорли талабаларга Жамиятнинг махсус гувоҳномаси ҳамда пластик карточкалари тантанали равишда топширилди.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ нинг номдор стипендияси совриндорлари:

1. «Гидротехника қурилиши» факультети бакалавриат таълим йўналиши 3-босқич талабаси Маликов Шердор Дониёр ўғлига минимал ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги стипендия;

2. «Гидротехника қурилиши» факультети бакалавриат таълим йўналиши 4-босқич талабаси Душабоев Шахбоз Нематжон ўғлига минимал ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдоридаги стипендия;

3. «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти» факультети бакалавриат таълим йўналиши 2-босқич талабаси Комилжонов Бехзод Ойбек ўғлига минимал ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдоридаги стипендия;

4. «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти» факультети бакалавриат таълим йўналиши 2-босқич талабаси Жалгасбаева Наргиза Муратбай қизига минимал ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдоридаги стипендия;

5. «Гидротехника қурилиши» факультети бакалавриат таълим йўналиши 3-босқич талабаси Шаропов Шарифжон Қаҳрамоновичга минимал ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги стипендия тайинланди.

Тадбирда сўзга чиққан стипендиат талабалар «Ўзбекгидроэнерго» АЖ раҳбарияти номига самимий миннатдорчилик билдириб, келгусида мазкур билдирилган юксак ишончни оқлашга, соҳа учун билим салоҳияти юқори мутахассис-кадрлар бўлиб етишиш ҳамда муносиб кадрлар сифатида хизмат қилишга ваъда бердилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер