Ўзбек халқининг келажакка ишончи юксак
Сайлов жараёнларини кўплаб хорижий кузатувчилар ҳам кузатиб бормоқда. Италиянинг “Cotonella S.p.A.” компанияси бош директори Ренато Спаньоло Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлиб, комиссиянинг овоз бериш кунидаги фаолияти билан танишди.
Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ўрал Останов комиссия томонидан сайлов кунида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
– Бугун эрталабдан бир нечта сайлов участкаларига бориб, овоз бериш жараёнларини кузатдим, – дейди Ренато Спаньоло. – Биринчи навбатда сайлов учаскаларидаги сайловга тайёргарлик жараёни менда яхши таассурот қолдирди. Кун давомида кўпроқ жараёнларни кузатиб боришни мақсад қилганман.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг