Ўзбек — Эрон ишбилармонлари форуми ўтказилади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 16 — 20 октябрь кунлари «Креатив таълим ва инновация — Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси» шиори остидаги «InnoWeek — 2023» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида илк тадбир — Ўзбек — Эрон ишбилармонлари форуми ўтказилади.
Форум 16 октябрь куни ИННО инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида бўлиб ўтади.
Унда Эрон тадбиркорлари билан қуйидаги соҳаларда B2B учрашувлар ўтказилади:
— Фармацевтика ва соғлиқни сақлаш
— Транспорт
— Қурилиш материаллари
— Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
— Ахборот технологиялари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг