Озарбайжон Украинага инсонпарварлик ёрдами учун 1 миллион доллар ажратди
Фото: www.president.gov.ua
Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев Украинага инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Озарбайжон ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Украинадаги сўнгги вазиятдан келиб чиқиб, Озарбайжон ҳукумати бир неча бор Украина халқига инсонпарварлик ёрдами жўнатган.
Озарбайжон ва Украина ўртасидаги муносабатлар икки томонлама шартномалар, жумладан, 2000 йил 16 мартдаги «Озарбайжон Республикаси билан Украина ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги шартнома», 2008 йил 22 майдаги «Озарбайжон Республикаси ва Украина ўртасидаги дўстлик ва шериклик тўғрисидаги декларация», 2022 йил 14 январдаги «Озарбайжон ва Украина Президентларининг Қўшма декларацияси» асосида ривожланмоқда.
Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Россия осмонида Озарбайжон ҳаво йўлларига тегишли самолёт шикастланиб, Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинига қулаган. Ҳаво кемасига ракеталар ҳужум қилгани ҳақида версиялар илгари сурилган эди. Расмий Боку талабига кўра, Россия президенти Владимир Путин ҳам ушбу ҳолат учун Озарбайжон томонидан узр сўраган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг