Ўз уйини расмийлаштриб бераман, деб...

14:03 21 Август 2019 Жамият
766 0

Иллюстратив фото

18 август куни ички ишлар органларига 33 ёшли Хадича А. мурожаат қилиб, ўз аризасида 28 ёшли Абдулазиз Р.га нисбатан чора кўришни сўраган. 2019 йил февраль ойида Сергели туманида Абдулазиз унга ўз уйини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан 22 000 000 сўм пулларини олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан  жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.

“Ҳурматли фуқаролар, ёдда тутинг: фирибгар ўз “қурбони” сифатида уни ваъдаларига осон ишонадиган, муаммоларини мустақил ҳал қилишни истамайдиган ва “ёрдамчилар”ни қидирадиганларни танлайди. Кўп ҳам ишонувчан бўлманг!” дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер