Ўтган тўққиз ойликда Миллий марказ тизимида давлат дастурлари доирасида лойиҳалар бўйича тадқиқот ишлари олиб борилди

16:53 09 Декабрь 2023 Жамият
166 0

Фото: “Халқ сўзи”

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ахборот хизмати раҳбари Анвар Хақбердиев маълум қилди.

Амалга оширилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича ғўзанинг 2 та, буғдойнинг 6 та янги нави ҳудудлар бўйича истиқболли деб топилди, ўрта толали ғўзанинг 12 та тизмаси эса дала назоратида текширишга тавсия этилди.

Ўрта толали ғўзанинг 2 та янгидан яратилган навлари давлат реестрига киритилди, ингичка толали пахтанинг 3 та нави – “SP-1607”, “Termiz-202 ва Termiz-208” навлари Сурхондарё вилояти учун истиқболли деб топилди.

Биргина пахтачилик тармоғида селекция ютуқлари ва фойдали моделга – 16 та, механизация воситалари янги ишланмаларига – 4 та патент олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер