Ўтган йили хориждан қайтган фуқароларнинг нечтаси банд қилингани очиқланди
Ўтган йили хориждан қайтган фуқароларнинг 169 минг 475 таси бандлиги таъминланди, 23 минг 878 таси касб ва тадбиркорликка ўқитилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Хабарда келтирилишича, 41 та ўзбек диаспораси ва 2 та ватандош билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Шундан:
— 32 таси Россия Федерацияси;
— 6 таси Қозоғистон;
— 1 таси Украина;
— 1 таси Қирғизистон;
— 1 таси Япония;
— 1 таси Таиланд;
— 1 таси Португалия.
35 минг 441 нафар меҳнат мигранти суғурта хизматларидан фойдаланган. Бундан ташқари, 991 нафар фуқарога 2 млрд. 391,3 миллион сўм миқдорида микроқарзлар ажратилиши таъминланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг