Ўтган йилда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатларининг 31 фоизи интернет тармоғида содир этилган

12:54 10 Октябр 2023 Жамият
412 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида «Интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни 12-1-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар жаддаллашганига қарамай, ушбу соҳада содир этилаётган ҳуқубузарликлар сони ошиб бормоқда. Хусусан, 2020 йил 81 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган бўлса, ушбу кўрсаткич 2021 йилга келиб 887 тани, 2022 йилда эса 1209 тани ташкил этган.

Аниқланган ҳуқуқбузарликнинг ўзига хос жиҳати шундаки, уларнинг салмоқли қисми интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланилган ҳолда содир этилмоқда.

Жумладан, 2022 йилда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатларининг 31 фоизи интернет тармоғида содир этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер