Ўтган 5 ой давомида 2,7 миллион нафар ўзбекистонлик хорижга сафар қилган
2025 йилнинг январь май ойларида жами 2,7 миллион нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Жорий йилнинг дастлабки 5 ойида чет элга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган.
- Қирғиз Республикаси – 1 189 793 нафар
- Тожикистон – 501 657 нафар
- Қозоғистон – 468 208 нафар
- Саудия Арабистони – 145 262 нафар
- Россия – 124 829 нафар
- Туркия – 88 648 нафар
- БАА – 71 352 нафар
- Миср – 30 479 нафар
- Таиланд – 16 555 нафар
- Вьетнам – 15 802 нафар
- Бошқа давлатлар – 93 253 нафар
Хабарда айтилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 574,1 минг нафарга ёки 26,4 фоизга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг