Остонада интернет ва мобил алоқага уланишда муаммолар юзага келди

21:19 26 Ноябрь 2022 Дунё
882 0

Иллюстратив фото

Остонада интернетга уланишда муаммолар ҳамда мобил алоқада ҳам узилишлар кузатилмоқда.

Маълум қилинишича, узилишлар соат 19:00да бошланган. Қозоғистон пойтахтида стационар ва мобил интернет ишламай қолган. Мобил алоқа ҳам ишламай қолган, стационар телефонлар эса ишлашда давом этган. Узилишга нима сабаб бўлганлиги ҳозирча номаълум.

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистон президенти лавозимига киришиш маросими бўлиб ўтди. Сайланган давлат раҳбари Мустақиллик саройида қасамёд қабул қилиб, расман ўз фаолиятини бошлади.

20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди ва унда амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев ғалаба қозонган эди. У умумий овозларнинг 81,31 фоизини қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер