Осиёнинг энг бой кишиси ўзгарди
Фото: суратда Гаутам Адани
Ҳиндистонлик миллиардер ва тадбиркор Гаутам Адани Осиёнинг энг бадавлат одамига айланди. Бу ҳақда India Times маълум қилди.
Bloomberg индексига кўра, 59 ёшли тадбиркорнинг бойлиги 88,5 миллиард долларга етган. Натижада Гаутам ватандоши Мукеш Амбанини ортда қолдириб, Осиёнинг энг бой кишисига айланди.
Шунингдек, у Forbes рейтингида ҳам 90,2 миллиард доллар билан 10-ўринни эгаллади. Ҳиндистонлик магнат ўтган йилда бойлигини 12 миллиард долларга бойитган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг