Осиё кубоги. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга ютқазди

12:21 15 Март 2026 Спорт
560 0

Кеча, 14 март куни аёллар терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақасининг чорак финал ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Котрина Кулбите бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Корея аёллар жамоаси билан куч синашди.

Учрашув 6:0 ҳисобида Жанубий Корея терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Сон Хва Ён (2 та), Ко Ю Жин, Парк Со Жон, Жи Со Юн ва Ли Ю Ён муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақадаги иштирокини чорак финалда якунлаган бўлса-да, Жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятидан айрилгани йўқ. Жамоа 19 март куни мундиал йўлланмаси учун Филиппин ва Япония учрашувида мағлуб бўлган жамоага қарши ўйин ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер