Ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш янада кучайтирилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг йиғилишида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилишни янада кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда экологик масалалар, хусусан, атроф-муҳитни асраш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга доир бир қатор нормалар ўз аксини топган.
— Қонун лойиҳаси билан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар турларидан фойдаланишни тақиқловчи ва чекловчи талабларни белгилаш назарда тутилмоқда, — дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Моҳира Хўжаева.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг