Ўрта Чирчиқ туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган Нурматов Олимжон Раҳимжанович соғлиги ёмонлашгани туфайли вазифасидан озод этилди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Қосимов Ихтиёр Рустамович туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
И. Қосимов 1986 йилда Янгийўл туманида туғилган. Тошкент давлат Иқтисодиёт Университети ҳамда Президент бошқарув Академияларини тамомлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг