Ўрмон ёнғинлари мия ва ўпка саратони хавфини оширади

22:43 18 Май 2022 Дунё
1400 0

Архив сурат

Ўрмон ёнғинлари бир қатор саратон касалликлари хавфини оширади. Бу ҳақда канадалик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот якунида келинди. Кузатишлар тўғрисидаги батафсил мақола "The Lancet Planetary Health" журналида чоп этилди.

Канада университети эпидемиологлари ва таҳлилчилари 2 миллион канадаликлар орасида тадқиқот ўтказдилар. Улар 1996 — 2015 йиллар оралиғида саратон касаллиги ва ушбу хасталикдан ўлим ҳолатлари бўйича статистик маълумотларни таҳлил қилдилар. Якунда олимлар ўрмон ёнғинларига дуч келган одамларда ўпка саратони билан касалланиш эҳтимоли 4,9, мия шиши билан касалланиш эҳтимоли 10 фоиз кўпроқ, деган хулосага келишди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, ўрмон ёнғинлари натижасида атмосферага чиқариладиган канцерогенларнинг инсон саломатлигига таъсирини баҳолаш бўйича кейинги ишлар зарур.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер