Организмни антибиотиклардан ҳимояловчи бактериялар яратилди
АҚШнинг Массачусетс технологиялар институти олимлари томонидан ошқозонни антибиотиклар салбий таъсиридан ҳимоя қилиш йўли кашф қилинди.
Ушбу тадқиқот давомида инсон организми учун хавфсиз бактериялар штамми орқали бета-лактамларни парчаловчи фермент ишлаб чиқаришга эришилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар ушбу штамм организмга антибиотик билан бирга киритилса, у ичак микрофлорасини ҳимоя қилади. Ўз навбатида, препаратнинг ишига ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди.
Қизиғи шундаки, сунъий бактериялар қабул қилинган антибиотикларни “зарарсиз”лантиргач, ҳеч қандай муаммосиз овқат ҳазм қилиш тизими орқали танани тарк этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг