Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади
Мактаб битирувчиларининг ОТМга ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралгача ўтган йилги эришилган натижалардан келиб чиқиб мактабларнинг раҳбар ходимлари рағбатлантирилади.
Рағбатлантириш БҲМнинг қуйидаги миқдорларида белгиланади:
— ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 12 баравар (3 млн 240 минг сўм), директори ўринбосарлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм);
— ўқувчиларининг 85–89 фоизи ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 9 баравар (2 млн 430 минг сўм), директор ўринбосарлари – 4,5 баравар (1 млн 215 минг сўм);
— ўқувчиларининг 80–84 фоиз қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм), директор ўринбосарлари – 3 баравар (810 минг сўм).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг