Ўқувчилар учун “Президент совғаси” жамланмасини етказиб бериш бошланди
Фото: Халқ сўзи
Бу йил 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар болалар учун “Президент совғаси” хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда.
1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд.
“Президент совғаси” жорий йилнинг 25 августига қадар вазирликнинг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг