Оқ айиқлар қишлоқ атрофида тўпланишмоқда

14:16 06 Ноябрь 2018 Дунё
2099 0

Бир гуруҳ оқ айиқлар болалари билан Чукотка ўлкаси Риркайпий қишлоғи яқинида пайдо бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Мазкур қишлоқ орқали оқ айиқларнинг кўчиш йўли ўтади. Ушбу ҳудудда катта ва кичик ёшли жониворларнинг вақтинчалик йиғилишига сабаб улар муз келишини кутяпти. Лекин шу пайтда улар қизиқувчанлиги туфайли қишлоққа оралаши ҳам мумкин. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун “Айиқлар патрули” гуруҳи шовқинли қурилмалар ёрдамида йиртқичларни мунтазам қўрқитиб, ҳайдаб туришибди. Шунингдек, қирғоқ бўйида ўлган моржларнинг таналари қишлоқдан узоққа, айиқларни чалғитиш учун олиб бориб ташланмоқда.

Ўтган йили ҳам шу пайтда бир гуруҳ оқ айиқлар муз келишини кутиб ушбу қишлоқ яқинида тўпланишганди. Бу сафар уларнинг сони бирмунча кўп – 20 тани ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер