OneID тизимига ҳеч қандай киберҳужум бўлмаган

13:53 06 Январь 2024 Жамият
362 0

Бугун дунёда IT соҳаси шиддат билан ривожланиши баробарида киберҳужумлар хавфи ҳам ортиб бормоқда. Бунга қарши тизимли чоралар кўрилиб, амалий тадбирлар қўлланиб келинмоқда.

Хусусан, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ҳамда Киберхавфсизлик маркази билан ҳамкорликда OneID тизими бўйича тарқалган хабар юзасидан дастлабки тезкор ўрганишлар ўтказилди. Натижада OneID тизимига ҳеч қандай киберҳужум бўлмагани ҳамда тизим ишида носозликлар аниқланмади. Муаммо катта эҳтимол билан фойдаланувчиларнинг компьютер қурилмалари вирусли зарарлангани оқибати билан боғлиқлиги тахмин қилинди. Айни пайтда бунга қарши тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Шу ўринда юртдошларимиздан шахсий маълумотларига эътиборли бўлишларини, уларни зинҳор бегоналарга бермасликни, шунингдек, компьютер қурилмалари ва мобил алоқа воситаларини вирусга қарши ҳимоялаб туришларини (логин ва паролларини сақлаб қўймасликларини) сўраб қоламиз.

Шунингдек, OneID тизимига кирувчи шахсий логин ва паролларни ҳам вақти-вақти билан ўзгартириб туриш (мураккаб пароль қўйиш)ни тавсия қиламиз!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер