“Она тилим-ифтихорим” адабий-мусиқий тадбир ҳақида маълумот

20:26 20 Октябр 2023 Жамият
636 0

  Тил-миллатимиз, маданиятимиз, тарихимиз кўзгуси.Ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси тил орқали намоён бўлади. Инсон гўзаллиги, маънавияти, буюк мероси, ҳатто олам барқарорлигининг асоси ҳам бу — тилдир. Тил байрам и- миллат байрами, юрт шодиёнасидир. Ҳар йили ушбу байрам юртимиз миқёсида кенг нишонланиб келинади.

    «21-октабр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан Мирзо Улуғбек тумани 338-сонли мактабда “Она тилим — ифтихорим” шиори остида адабий-мусиқий байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчи ёшлар томонидан шеърлар, қўшиқ, ва саҳна кўринишлари билан фаол иштирок этишди. Ёш авлодни етук ва баркамол руҳда тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Бу каби тадбирлар эса ўқувчиларда она тилимизга бўлган меҳр-муҳаббатни, тарихимизга бўлган ҳурматни, ватанпарварлик каби эзгу туйғуни уйғотишга хизмат қилади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер