Она тили – онадек азиз ва мўътабар

16:47 21 Октябр 2024 Жамият
315 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги хиёбонда Ўзбек тили байрами муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Вилоят фаоллари, ижодкорлар, олий таълим таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда она тилининг юрт равнақ-ривожи, халқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти юксак эътироф этилди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров йиғилганларни байрам билан қутлаб, энг эзгу тилакларини изҳор этди. Мамлакатимизда кейинги йилларда она тилининг мавқейини юксалтириш борасида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар, айни жараёнда баркамол авлод вакилларига яратиб берилаётган замонавий шароитлар самараси хусусида тўхталиб ўтди.

Театрлаштирилган адабий-бадиий тадбир ташкил этилиб, филолог олимларнинг маърузалари, она тили, Ватанни мадҳ этувчи шеър ва ғазаллар тингланди.

— Она тили — миллатнинг руҳи ҳисобланиши бежиз эмас, — дейди Фарғона давлат университети профессори Акбарали Сабирдинов. — Шу боис у онадек азиз ва мўътабардир. Шундай бўлгач, ушбу қутлуғ сана ҳар бир таълим муассасаси, меҳнат жамоаси ва оилада байрам сифатида нишонланиши зарур.

Тадбир давомида хиёбондаги буюк маърифатпарвар, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер