Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси ҳам тақиқланди — ССВ

09:01 29 Август 2022 Жамият
908 0

Фото: Иллюстратив фото

Шу йил 9 сентябрдан кучга кирадиган «Реклама тўғрисида»ги янги Қонуннинг 35-моддасида овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларни ва озиқ-овқат қўшимчаларининг рекламаси бўйича тартиблар белгиланди.

Қонунга кўра, бу маҳсулотларнинг рекламасида:

— «улар дори воситалари ҳисобланади» ёки «даволаш хоссаларига эга» деган таассурот уйғотилмаслиги;

— қўллаш натижасида одамлар даволанганига, аҳволи яхшиланганига доир муайян ҳолатлар мисол келтирилмаслиги;

— уларни қўллаган жисмоний шахслар томонидан билдирилган миннатдорлик изҳорини ўз ичига олмаслиги;

— соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги;

— биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалар бўйича тадқиқотлар ўтказилгани ҳамда давлат рўйхатига олингани тўғрисидаги фактларни ҳаволалар қилиш, шунингдек, улардан тўғридан-тўғри тавсия шаклида фойдаланиш орқали дори воситаларига нисбатан афзаллиги ҳақидаги таассуротни юзага келтирмаслиги;

— вояга етмаганлар истеъмол қилиши тақиқланган биологик фаол қўшимчалар рекламасида болалар тасвиридан фойдаланилмаслиги керак.

Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасида уларнинг дори воситаси эмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш берилиши шарт.

Бундай маҳсулотлар рекламаси бўйича рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш ҳам мумкин эмас.

Мазкур Қонуннинг 36-моддаси билан эса она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси ҳам тақиқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер