Ўн минглаб америкаликлар Украина томонида жанг қилиш истагини билдирган
Фото: Reuters
Ўн минглаб америкаликлар хорижий легион таркибида Украина томонида жанг қилмоқчи бўлган. Бу ҳақда "The Washington Post" (WP) нашри ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, 20 мингдан ортиқ АҚШ фуқароси ойига 500 дан 3500 долларгача тўланадиган хорижий легионга қўшилиш истагини билдирган. Ўз навбатида, ёлланма аскарлар бир неча ой давомида легионда хизмат қилиш мажбуриятини оладилар.
Қайд этилишича, Америка Қўшма Штатлари фуқаролари президент Жо Байден ва унинг маъмуриятининг бир неча маротаба расмий огоҳлантиришларига қарамай Украинага борган.
Аввалроқ, Россия томони Украинадаги Россияга қарши жанговар ҳаракатларда 71 мамлакатдан 2000 дан ортиқ ёлланма аскар иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эди. Бу ерда гап Грузия, АҚШ, Буюк Британия, Сурия, Канада ва бошқа давлатлар фуқаролари ҳақида бормоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг