Оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига!
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
2019 йил 4 октябрь куни соат 14.30 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенконинг жорий йил 1-3 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасига амалга оширган расмий ташрифи якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.
Тадбир Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида (Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30) бўлиб ўтади.
Маълумот учун телефон: 238-26-67, email: axborot@senat.gov.uz.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг