Олтмишга яқин избосканлик ёшлар лойиҳалари - амалиётда
Фото: Saminjon Husanov / Халқ сўзи
Бугун республикамиз бўйлаб ёшларни иш билан таъминлаш, уларда тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш ва интилиш ҳиссини ошириш мақсадида Ёшлар кичик саноат ҳудудлари ташкил этилмоқда. Андижон вилояти Избоскан туманида ҳам 58 нафар йигит-қизнинг истиқболли лойиҳалари қўллаб-қувватланиб, уларга ер майдони ажратилди. Ҳозирда бу манзилда бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда.
-Берилган имконият туфайли тунука маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва таъмирлаш устахонасини очдим, - дейди ёш тадбиркор Абдулазиз Тўхтасинов. –Йигирма киши иш билан таъминланадиган устахонам учун Ёшлар кичик саноат ҳудудидан ер майдони ажратилгани ишлаб чиқариш кўламини оширишда айни муддао бўлади.
Ҳудудда бунёдкорлик ишлари якунига етгач, 500 дан зиёд иш ўринлари яратилади.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи"
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг