Олтинсойда чигит униб чиқди

10:49 28 Март 2024 Жамият
283 0

Айни пайтда чигит қадаш мавсуми бошланган бир пайтда Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги «Жуйрук Ҳайдар» фермер хўжалиги экин далаларида чигит бўй кўрсатди.

Олтинсойлик миришкорларнинг бу борада тажрибалари катта. Ўтган йили туман пахтакорлари республикада биринчи бўлиб режани юз фоизга бажаришган эди.

Жорий йилда гектарлар ҳосилдорлигини янада ошириш учун барча дала юмушлари синалган агротехник тадбирлар асосида олиб борилмоқда. Жорий мавсум учун чигит қадаш ишлари давом этаётган бир пайтда «Жуйрук Ҳайдар» фермер хўжалиги экин майдонларида чигит униб чиқди.

— Бу йил 34 гектарли майдонимизга ғўзанинг «Султон» навини экдик, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Муқим Ҳайдаров. — Айни пайтда чигитни биринчи культивация қилиш мақсадида белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказишга ҳозирлик кўряпмиз.

Сурхондарёлик миришкорлар бу йил ҳам маррани катта қўйишган. Жорий йилда вилоят пахтакорлари 72 минг 270 гектар майдонда ғўза парваришлашни мақсад қилиб, ўтган йилги натижани такрорлашмоқчи.

Фарҳод ЭСОНОВ

(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер