Олтиной Сотимбоева кумуш медалга сазовор бўлди
Маълумки Болгариянинг София шаҳрида «Странджа» турнири давом этмоқда. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган чарм қўлқоп усталари муносиб иштирок этяпти.
Турнирнинг 80 кг вазндаги чемпионини аниқлаб берувчи финал жангида юртошимиз Олтиной Сотимбоева қозоғистонлик Валерия Ахеновага қарши рингга кўтарилди.
Афсуски, якунда Сотимбоева рақибига имкониятни бой бериб, турнирнинг кумуш медалига сазовор бўлди. Айтиш жоизки, боксчимиз финалда ёрқин жанг кўрсатди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг